Қон гуруҳлари мос келмаган беморларда трансплантация

Донор ва реципиент қон гуруҳлари мос келмаганда махсус тайёргарликлардан сўнг буйрак трансплантацияси амалга оширилади.

Агар қон гуруҳи тўғри келмаса

Ҳатто донор ва реципиент қон гуруҳлари мос келмаган ҳолатларда ҳам айрим ҳолларда ABO-номувофиқ буйрак трансплантациясини амалга ошириш мумкин. Биз қон гуруҳи номувофиқлиги мавжуд бўлган ҳолатларда иммунологик хавфни камайтириш ва трансплантацияни ўтказиш имконини берувчи замонавий халқаро тайёргарлик протоколларидан фойдаланамиз.

ABO-номувофиқ буйрак трансплантацияси — донор ва реципиент қон гуруҳлари мос келмаган ҳолатларда ҳам буйрак трансплантациясини амалга ошириш имконини берувчи замонавий усул.

Аввал қон гуруҳлари ўртасидаги номунофиқлик трансплантацияга қарши кўрсатма ҳисобланган, аммо замонавий тиббий технологиялар халқаро клиник протоколлар асосида беморни тайёрлаш ва бундай амалиётларни муваффақиятли амалга ошириш имконини беради.

Клиникамизда Жанубий Кореянинг етакчи трансплантология марказларида қўлланиладиган ABO-номувофиқ трансплантацияни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича замонавий халқаро протоколлар қўлланилади.

Бу эса донор танлаш имкониятларини кенгайтириш ва беморнинг трансплантация бўлиш эҳтимолини ошириш имконини беради.

Қон гуруҳи номувофиқ бўлган ҳолатларда трансплантация қачон амалга оширилиши мумкин?

ABO-номувофиқ буйрак трансплантацияси қуйидаги ҳолатларда кўриб чиқилади, яъни беморда донор мавжуд бўлса, аммо қон гуруҳлари мос келмаса:

донор қариндош ёки турмуш ўртоғи бўлганда

донор ва реципиент қон гуруҳлари номувофиқ бўлганда

қон гуруҳи мос келувчи донор топилмаганда

бемор ҳолати трансплантация ўтказишни талаб қилганда

Трансплантацияни амалга ошириш имконияти тўғрисидаги қарор тиббий кўрсатмалар ва текширув натижалари асосида қабул қилинади.

ABO-номувофиқ трансплантацияга тайёргарликнинг ўзига хос хусусиятлари

Амалиётдан олдин реципиент организми ва донор буйраги ўртасида иммунологик зиддиятни камайтиришга қаратилган махсус тайёргарлик ўтказилади:

иммунологик текширув

антителалар даражасини аниқлаш

халқаро клиник протоколлар асосида тайёргарлик

индивидуал даволаш режаси

барча босқичларда мутахассислар назорати

Тайёргарлик муваффақиятли трансплантация эҳтимолини ошириш ва ўтказилган буйракнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Усулнинг афзалликлари

қон гуруҳи номувофиқ бўлган ҳолатларда ҳам трансплантацияни амалга ошириш имконияти

донор танлаш имкониятларини кенгайтириш

трансплантацияни кутиш вақтини қисқартириш

замонавий халқаро протоколлардан фойдаланиш

ҳар бир беморга индивидуал ёндашув

Қон гуруҳи номувофиқ бўлган ҳолатларда буйрак кўчириб ўтказиш илгари имконсиз деб ҳисобланган вазиятларда ҳам амалга ошириш имконини беради ва беморларга зарур даволанишни олиш учун қўшимча имконият яратади.

Бепул маслаҳат олиш

Ариза қолдиринг ва бизнинг мутахассисларимиз кун давомида сиз билан боғланадилар.
Донор органларини сотиш ёки сотиб олиш аломатларини ўз ичига олган ҳар қандай мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига юборилади.
Rahmat! Arizangiz muvaffaqiyatli yuborildi!

Mutaxassislarimiz siz bilan bog'lanishadi

Nimadir noto'g'ri ketdi