Буйрак трансплантацияси соҳасида 10 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган малакали мутахассислар жамоаси. Халқаро стандартлар ва клиник протоколларга мувофиқ сурункали буйрак касаллиги ҳамда терминал буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларга юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш. Жамоа мутахассислари Туркия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Кореянинг етакчи трансплантация марказларида таълим ва стажировкалардан ўтган бўлиб, ўз билим ва амалий кўникмаларини мунтазам равишда такомиллаштириб бормоқдалар.
Фаолиятимиз давомида турли даражадаги мураккабликка эга бўлган, шу жумладан оғир клиник ҳолатларда ҳам 400 дан ортиқ буйрак трансплантацияси амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Иш фаолиятимизнинг асосий тамойиллари: бемор хавфсизлигини таъминлаш, ҳар бир беморга индивидуал ёндашув ва даволашнинг узоқ муддатли самарали натижаларига эришишдан иборат.