Қайта буйрак трансплантацияси

Аввалроқ буйрак трансплантациясини ўтказган беморга қайта буйрак трансплантациясини бажариш.

Қайта буйрак трансплантацияси

Қайта трансплантация қилиш зарурати: аввал трансплантация қилинган буйрак функциясининг йўқолиши ушбу трансплантантнинг сурункали рад этилиши, қон томир асоратлари, иммунологик сабаблар ёки ҳамроҳ касалликларнинг зўрайиши натижасида юзага келиши мумкин.

Трансплантология соҳасидаги замонавий имкониятлар беморни ҳар томонлама пухта текшириш ва тайёрлашдан сўнг қайта буйрак трансплантациясини муваффақиятли амалга ошириш имконини беради.

Қачон қайта трансплантация талаб қилиниши мумкин?

Қайта трансплантация аввал трансплантация қилинган буйрак функциясини йўқотган ҳолатларда кўриб чиқилиши мумкин.

трансплантатнинг сурункали рад этилиши

трансплантация қилинган буйрак функциясининг босқичма-босқич пасайиши

қон томир асоратлари

трансплантат функциясининг йўқолишига олиб келувчи иммунологик сабаблар

беморнинг гемодиализга қайтиши

буйрак функциясини тиклаш зарурати

Қайта трансплантация қилиш имконияти беморни ҳар томонлама текшириш натижалари асосида индивидуал тарзда белгиланади.

Қайта трансплантациянинг мураккаблиги нимада?

Қайта буйрак трансплантацияси трансплантация амалиётларининг энг мураккаб турларидан бири ҳисобланади ва юқори даражадаги жарроҳлик маҳорати ҳамда иммунологик тайёргарликни талаб қилади.

Аввалги трансплантациядан сўнг беморда қуйидаги ҳолатлар шаклланиши мумкин:

тўқималарда яққол ифодаланган чандиқли ўзгаришлар

аввалги операциялардан кейин қон томирларда юзага келган ўзгаришлар

иммунологик сенсибилизация даражасининг юқори бўлиши

донор антигенларига қарши антитаналарнинг мавжудлиги

иммунологик рад этилиш хавфининг ошиши

Бундан ташқари, бемор кўп ҳолларда узоқ вақт давомида гемодиализ муолажаларини қабул қилади ва иммуносупрессив терапия олади, бу эса организмнинг умумий ҳолатини қўшимча равишда баҳолашни талаб қилади.

Қайта трансплантация қуйидагиларни талаб қилади:

кенгайтирилган иммунологик текширув

донорни синчковлик билан танлаш

амалиётни мураккаб қон томир режалаштирилиши

иммуносупрессив терапиянинг индивидуал схемасини ишлаб чиқиш

операциядан кейин кучайтирилган мониторинг ва кузатув олиб бориш.

Мураккаблик даражаси юқори бўлишига қарамасдан, трансплантология соҳасидаги замонавий имкониятлар қайта буйрак трансплантациясини муваффақиятли амалга ошириш ва трансплантация қилинган буйракнинг барқарор фаолиятига эришиш имконини беради.

Бизда беморларни ҳар томонлама текшириш, иммунологик ва жарроҳлик хавф омилларини баҳолангач қайта буйрак трансплантациялари амалга оширилади.

Тайёргарлик ва даволаш трансплантологлар, нефрологлар, қон томир жарроҳлари, иммунологлар ҳамда интенсив терапия мутахассисларидан иборат жамоа томонидан замонавий халқаро ёндашувлар асосида олиб борилади.

Қайта трансплантациянинг ўзига хос хусусиятлари

Қайта трансплантация жарроҳлик ва иммунологик нуқтаи назардан мураккаброқ ҳисобланади ҳамда беморни батафсил текширишни талаб қилади.

Амалиётдан олдин беморнинг ҳолати ва аввалги трансплантант функциясининг йўқолиш сабаблари комплекс равишда баҳоланади.

кенгайтирилган иммунологик текширув

антитаналар даражасини аниқлаш

HLA-типлаш

cross-match текшируви

қон-томирлар ҳолатини баҳолаш

заруратга кўра компьютер диагностикаси

ҳамроҳ касалликларни баҳолаш

иммуносупрессив терапиянинг энг мақбул схемасини танлаш

Тайёргарлик чора-тадбирлари иммунологик асоратлар хавфини камайтириш ва трансплантациянинг муваффақиятли ўтиш эҳтимолини оширишга қаратилган.

Афзалликлари

Кўплаб беморлар учун қайта трансплантация узоқ муддатли гемодиализдан воз кечиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.

буйрак функциясининг тикланиши

гемодиализга боғлиқликнинг камайиши

ҳаёт сифати яхшиланиши

фаол ҳаётга қайтиш имконияти

замонавий иммунологик тайёргарлик усуллари

ҳар бир беморга индивидуал ёндашув

Қайта трансплантациядан кейинги назорат

Қайта трансплантациядан сўнг бемор клиника мутахассислари томонидан мунтазам назоратида бўлади.

трансплантация қилинган буйрак функциясини назорат қилиш

иммунологик кўрсаткичларни мунтазам мониторинг қилиш

қон ва сийдик таҳлилларини назорат қилиш

даволашни танлаш ва коррекциялаш

инфекцион ва иммунологик асоратларнинг олдини олиш

профиль мутахассислар билан маслаҳатлар ўтказиш

Мунтазам тиббий кузатув ва мутахассислар тавсияларига риоя қилиш трансплантация қилинган буйракни узоқ муддат барқарор фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга.

Бепул маслаҳат олиш

Ариза қолдиринг ва бизнинг мутахассисларимиз кун давомида сиз билан боғланадилар.
Донор органларини сотиш ёки сотиб олиш аломатларини ўз ичига олган ҳар қандай мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига юборилади.
Rahmat! Arizangiz muvaffaqiyatli yuborildi!

Mutaxassislarimiz siz bilan bog'lanishadi

Nimadir noto'g'ri ketdi